РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ИНФЛЯЦИЯ ДАРАЖАСИГА ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ АСОСЛАРИ

Authors

  • Жалолова Нилуфар Хасан қизи Author

Keywords:

Калит сўзлар: рақамли иқтисодиёт, рақамлаштириш, инфляция, электрон тижорат, рақамли тўловлар, рақобат, меҳнат унумдорлиги.

Abstract

Аннотация Мақолада рақамли иқтисодиётнинг инфляция жараёнларига таъсир кўрсатиш механизмлари назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Рақамлаштиришнинг ишлаб чиқариш ва транзакция харажатларини камайтириш, бозорда рақобатни кучайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, электрон тўловлар ва электрон савдони ривожлантириш орқали нархлар динамикасига таъсир этиши асосланган. Ўзбекистонда рақамли хизматлар бозорининг кенгайиши ва инфляция динамикаси ўртасидаги боғлиқликка алоҳида эътибор қаратилган. Тадқиқот натижалари рақамли иқтисодиёт таъсирини баҳолашда инфляциянинг анъанавий омиллари билан бир қаторда рақамлаштириш кўрсаткичларини ҳам эконометрик моделларга киритиш зарурлигини кўрсатади.

Published

2026-09-20