СУД ҲОКИМИЯТИ МУСТАҚИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ: МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
##semicolon##
Калит сўзлар: суд ҳокимияти, судья мустақиллиги, ҳокимиятлар бўлиниши, судьялар олий кенгаши, одил судлов, дахлсизлик, интизомий жавобгарлик, қиёсий-ҳуқуқий таҳлилAnnotatsiya
Мазкур мақолада суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий-ҳуқуқий моҳияти, унинг ҳуқуқий давлат ва инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги ўрни, Ўзбекистон Республикасида шаклланган институционал кафолатлар ҳамда уларни амалга ошириш билан боғлиқ айрим муаммолар таҳлил қилинади. Судьяларни танлаш ва тайинлаш, ваколат муддати, дахлсизлик, интизомий жавобгарлик, судларнинг ташкилий ва молиявий мустақиллиги масалалари халқаро стандартлар ва хорижий ёндашувлар билан қиёсланади. Шунингдек, 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ–227-сон Фармонда белгиланган ислоҳот йўналишлари ҳуқуқий жиҳатдан баҳоланиб, миллий қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий таклифлар илгари сурилади.
##submission.downloads##
##submissions.published##
2026-11-13
##issue.issue##
Bo'lim
Статьи