ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ ЎРТАСИДА СТАРТАП ЛОЙИҲАЛАРИГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ

Authors

  • Урынбаев Алишер Пулатович Author

Abstract

Ўзбекистонда  амалга  оширилаётган  ислоҳотлар  жараёнида  ёшларга 
қаратилган  давлат  сиёсати  алоҳида  аҳамият  касб  этмоқда.  Мамлакатимиз 
Президенти томонидан ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги фаоллигини 
ошириш,  уларнинг  бизнес  ва  ишбилармонлик  соҳасида  ўз  ташаббусларини 
рўёбга чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Шу мақсадда турли 
грантлар,  имтиёзли  кредитлар,  таълим  дастурлари  ва  инкубация  марказлари 
фаолияти йўлга қўйилган. Ёшлар томонидан ташкил этилаётган кичик бизнес ва 
стартаплар инновацияларни жорий қилиш, янги иш ўринларини яратиш, экспорт 
салоҳиятини оширишда муҳим ўрин тутади. 
Бугунги  кунда  Ўзбекистон  аҳолисининг  қарийб  60  фоизини  30  ёшгача 
бўлган  ёшлар  ташкил  этади.  Рақамли  иқтисодиёт  ва  инновациялар  даврида 
ёшлар  бандлигини  таъминлаш  ҳамда  уларнинг  тадбиркорлик  салоҳиятини 
рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Мазкур 
тадқиқот иши ўзбек ёшларининг стартап экотизимига бўлган қизиқиши, мавжуд 
имкониятлар ва дуч келинаётган тўсиқларни таҳлил қилишга қаратилган. 

Published

2026-08-19

How to Cite

Урынбаев Алишер Пулатович. (2026). ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ ЎРТАСИДА СТАРТАП ЛОЙИҲАЛАРИГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ . Ta’lim Innovatsiyasi Va Integratsiyasi, 75(1), 154-157. https://modernedu-dv.org/index.php/tal/article/view/134