MUNCHOQTEPA-TARIX SIRLARI YASHIRINGAN MASKAN
Keywords:
Мунчоқтепа аслида ўзаро яқин жойлашган тўррта тепалик бўлиб, 1960-1970 йилларда уларнинг иккинчиси бузиб ташланган, ҳозир ўрни пахтазор. Қолган иккитаси ҳам анчагина шикастланганига қарамай, жуда бой археологик материал беряпти. Айниқса, Сирдарё ёқалаб жойлашган ярим ой шаклидаги жанубий тепалик (70х25м) археологларни ҳайратда қолдиради.Abstract
IХ-Х асрларда яшаган араб сайёҳлари Ибн Хордадбек ва Истаҳрий томонидан битилган ёзма манбаларда Поп сўзи “Боб” деб тилга олинган бўлиб, бу арабча “Дарвоза” маъносини англатади. 983 йилда ёзилган номаълум муаллиф қаламига мансуб “Худуд-ул олам” (Олам чегаралари) номли китобининг “Мовароуннахр вилояти ва унинг шаҳарлари” деб номланган қисмида “Поб” сўзи ёзилиб, бу ўлка Шимолий Фарғонанинг савдо йўлида жойлашган обод шаҳарларидан бири сифатида таърифланган.
Поп ёзма манбаларда биринчи бўлиб 9-асрда Ибн Хордадбек ва Х асрнинг биринчи ярмида Истахрий томонидан “Боб” деб тилга олинган. Х асрнинг иккинчи ярмида номаълум муаллиф томонидан яратилган “Ҳудуд ал-олам” китобида бўлса, “Поб” шаклида ёзилиб, Шимолий Фарғонанинг савдо йўлида жойлашган обод шаҳарларидан бири деган таърифни ўқиймиз, холос. Қадимги ва илк ўрта асрлардаги Поп тўғрисида ёзма манбаларда ҳеч қандай хабар тополмаймиз. Лекин археологик изланишлар Поп шаҳри қачон ва қаерда пайдо бўлганини аниқлашга имкон берди. Маълум бўлишича, Поп шаҳри милоднинг бошларида Сирдарёнинг ўнг соҳили бўйлаб кетган Ғовасой воҳасининг энг сўлим жойида пайдо бўлган экан.
References
1. Karimov I.A. “Tarixiy xotirasiz kelajak” Toshkent 1998yil
2. Karimov I.A. “Yuksak ma’naviyat engilmas kuch” Tashkent 2008 yil
3. Elizavetin. G. “Pulnoma” Toshkent 1979 yil
4. Pidaev. Sh. “Tangalar davr ko’zgusi” Toshkent 1984yil
5. To’xtaev. I. “Tangalar tilga kirganda” Toshkent 1989yil
6. To’xtiev. I. “Amir Temur va temuriylarning moliya-pul siyosati” Toshkent 2006 yil