ГЕНДЕР МУАММОЛАРИНИ БАРТАРАФ ЕТИШДА АХЛОҚИЙ ҚАДРЯТЛАРНИНГ ЎРНИ.
Keywords:
Қадимги маданият ва хотин-қизларга уларни анъанавий равишда она ва хотин деб қараш амалиёти барча даражаларда устунлик қила бошлади. Бундай амалиёт хотин-қизларнинг, айниқса, қишлоқ аёлларининг аҳволи, танлаш имкониятига жиддий таъсир кўрсатди. Хотин-қизларни камситувчи қарашлар ва урф-одатлар, ақидалар баъзан учраб туради. Бу борадаги камчиликларга барҳам бериш, хотин-қизларни том маънода янги, демократик тамойилларга асосланган фуқаролик жамиятининг тенг ҳуқуқли бунёдкорига айлантириш йўлида инсоният маънавияти хазинасига, аниқроғи, Ғарбдаги хотин-қизларнинг ҳаракати натижасида гендер тушунчаси вужудга келди.Abstract
Ушбу мақолада Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенглигини таъминлаш масалалари таҳлил этилган. Шунингдек, хотин-қизларнинг таълим олиш, касб танлаш, меҳнат қилиш ва ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишига таъсир кўрсатувчи ижтимоий, иқтисодий, маданий ва оилавий омиллар ёритилган. Мамлакатда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳуқуқий ислоҳотлар, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини кафолатлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг аҳамияти кўрсатиб берилган. Мақолада гендер тенглигини таъминлаш хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш билан бир қаторда, оила барқарорлиги ва жамият тараққиётининг муҳим омили эканлиги асосланган.
References
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент: 1.Ўзбекистон, 2023.
2. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги ЎРҚ-562-сон “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни.
3. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги ЎРҚ-561-сон “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4235-сон “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори.