МАВЛАВИЙ НАМАНГОНИЙ МАҚБАРАСИ

Authors

  • Юлдашева Х Author

Keywords:

Мақбара ўзининг икки асрлик тарихи мобайнида Хивадаги Паҳлавон Маҳмуд мақбараси сингари меъморлик ва шеъриятнинг мухтасар ёдгорлигига айланади. Шоирлар, Мавлавий Муллахўжа Эшон ижодининг ихлосмандлари зиёратхона деворлари ва арақи сарровларига, кейинчалик эса бу ерда сақланадиган қоғозга шеърлар битиб қолдиришган. Мавлавий Намангоний ёдгорлиги ёзма безаклари, меъморий ечими билан меъмориал мажмуани типик намунаси сифатида алоҳида эътиборга сазовор. Эҳтимол, бу ерда сақланаётган шеърларни ўрганиш ўша давр шоирларининг кайфияти ва ҳис-туйғуларини билишга ёрдам бериши мумкин.

Abstract

Ўзбекистон ҳудуди қадимдан юксак меъморий санъат, бой маданий мерос ва бетакрор тарихий обидалари билан ажралиб туради. Айниқса, Фарғона водийси, жумладан, Наманган шаҳрида сақланиб қолган меъморий ёдгорликлар халқимизнинг маънавий ҳаёти, илм-фан ва санъат тараққиёти ҳақида муҳим маълумот берувчи тарихий манбалардан ҳисобланади. Мавлавий Намангоний мақбараси ҳам ана шундай ноёб меъморий ёдгорликлардан бири бўлиб, у Наманган шаҳрининг тарихий-маданий қиёфасида алоҳида ўрин эгаллайди. Мазкур иншоот XVII асрнинг иккинчи ярмида яшаб ижод қилган шайх, олим ва шоир Мавлавий Муллахўжа Эшон номи билан боғлиқ бўлиб, унинг ҳаёти, илмий-маърифий фаолияти ва халқ орасидаги нуфузини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.

References

1. Юсупов И., Мирзалиев Э. Наманган вилояти меъморий обидалари сирлари. – Наманган, 2008. – Б. 41.

2. Юсупов И., Мирзалиев Э. Наманган шаҳри тарихидан лавҳалар. – Наманган, 2010. – Б. 105.

3. Жабборов А. Наманган вилояти. – Наманган, 2011. – Б. 172.

Published

2026-08-10

How to Cite

Юлдашева Х. (2026). МАВЛАВИЙ НАМАНГОНИЙ МАҚБАРАСИ. Ustozlar Uchun, 101(1), 76-80. https://modernedu-dv.org/index.php/ust/article/view/57