ЎЗБЕКИСТОНДА ФОЙДА СОЛИҒИ ТУШУМЛАРИНИНГ ЎСИШИ ВА ФИСКАЛ КОНЦЕНТРАЦИЯ ХАВФИ: СОЛИҚ БАЗАСИНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ
Ключевые слова:
фойда солиғи, бевосита солиқлар, бюджет даромадлари, солиқ базаси, фискал концентрация, йирик солиқ тўловчилар, солиқ имтиёзлари, солиқ хавфи, диверсификация, солиқ маъмуриятчилиги.Аннотация
Мақолада Ўзбекистонда фойда солиғи тушумларининг 2017–2026 йиллардаги динамикаси, унинг ялпи ички маҳсулот ва давлат бюджети даромадларидаги улуши, бевосита солиқлар таркибидаги ўрни ҳамда тушумларнинг йирик солиқ тўловчиларда концентрациялашуви таҳлил қилинади.
Ҳисобот маълумотларига кўра, фойда солиғи 2017 йилдаги 2 161,0 млрд.сўмдан 2025 йилда 72 337,0 млрд.сўмгача ошган. Шу билан бирга, 2025 йилда НКМК ва ОКМК ҳиссаси фойда солиғи тушумларининг 60,6 фоизини ташкил этгани мазкур манбанинг ресурс конъюнктурасига сезгирлигини кучайтиради.
Мақолада қўшимча бюджет даромадларини ставка ошириш ҳисобига эмас, балки солиқ базасини диверсификация қилиш, имтиёзларни даврий баҳолаш, зарарларни кейинги даврларга ўтказиш механизмини рискка асосланган ёндашув билан такомиллаштириш, капитал даромадларини қамраб олиш ва солиқ маъмуриятчилиги сифатини ошириш орқали шакллантириш ёндашуви асосланади.
Библиографические ссылки
1. «Ҳисобот»: Ўзбекистон солиқ тизимида энг кам ижтимоий-иқтисодий зарар билан бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини аниқлаш бўйича тадқиқот материаллари. Фойда солиғи ва бевосита солиқлар бўйича 2017–2026 йиллар маълумотлари.
2. Смитҳ, А. (1776). Ан Инқуирй инто тҳе Натуре анд Cаусес оф тҳе Wэалтҳ оф Натионс.
3. Риcардо, Д. (1817). Он тҳе Принcиплес оф Политиcал Эcономй анд Тахатион.
4. Миррлеэс, Ж.А. (1971). Ан Эхплоратион ин тҳе Тҳеорй оф Оптимум Инcоме Тахатион. Тҳе Ревиеw оф Эcономиc Студиес, 38(2), 175–208.
5. Саэз, Э. (2001). Усинг Эластиcитиес то Дериве Оптимал Инcоме Тах Ратес. Тҳе Ревиеw оф Эcономиc Студиес, 68(1), 205–229.
6. ОЭCД (2010). Тах Полиcй Реформ анд Эcономиc Гроwтҳ. Парис: ОЭCД Публишинг.
7. ИМФ (2019). Фисcал Полиcй анд Инcоме Инеқуалитй. Wашингтон, ДC: Интернатионал Монетарй Фунд.