«OLOVDA TOBLANGAN SAN’AT»
Ключевые слова:
Мамлакатимизда миллий ҳунармандликнинг барча турларини асраб-авайлаш, уни ривожлантириш йўлидаги эзгу ҳаракатлар энг мураккаб шароитда ҳам уста ва ҳунармандлар фаолиятини сақлаб қолиш имконини берди. Бу жиҳатлар миллий ҳунармандликнинг барча йўналишлари каби кулолчилик соҳасида ҳам ўз натижасини кўрсатмоқда. Дунё кулолчилигида Ўзбекистон керамика санъати ғоят ўзига хос ва бетакрор ўринга эга. Кулолчилик санъати - миллий ҳунармандчиликнинг энг муҳим, шу билан бир қаторда қадимий тармоқларидан бири.Аннотация
Ушбу мақолада Ўзбекистонда миллий ҳунармандчиликнинг қадимий ва муҳим тармоқларидан бири бўлган кулолчилик санъатининг тарихи, ўзига хос хусусиятлари ва бугунги тараққиёти ёритилган. Мамлакатимизда шаклланган Тошкент, Самарқанд-Бухоро, Фарғона ва Хоразм кулолчилик мактабларининг маҳаллий анъаналари, бадиий услуби, нақш ва рангларининг ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинган. Айниқса, Риштон ва Ғурумсарой кулолчилик мактабларининг миллий кулолчилик санъатидаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, замонавий шароитда уста-кулолларни қўллаб-қувватлаш, ёшларга ҳунар ўргатиш, янги иш ўринлари яратиш, кулолчилик маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр юритилган. Мақолада кулолчилик анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантиришда давлат томонидан яратилаётган имкониятларнинг аҳамияти ҳам очиб берилган.
Библиографические ссылки
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги “Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисидаги қарори.
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ва фармонлари.
3.Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. “Кулолчилик” мақоласи. — Тошкент: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 2000–2005.