ЎЗБЕК ЗАРГАРЛИК САНЪАТИ ТАРИХИ

Авторы

  • М Мухамадиев Автор

Ключевые слова:

Тарихдан маълумки, даврлар ўтиши билан муайян бир ҳудуд миқиёсида тақинчоқларнинг баъзи турлари кенг ёйилса, айримлари ўз ўрнини йўқотган, онги кўринишдаги тақинчоқлар пайдо бўлиб, олдингилари кундалик турмушдан чиққан. Натижада тақинчоқлар ва уларнинг турлари ҳамиша ўзгариб турган. Шу сабабли тақинчоқларни этнографик жиҳатдан ўрганишда тадқиқотчилар тақинчоқлардаги шаклий ўзгаришлар, уларнинг турларидаги алмашинувлар сабабларига асосий эътибор қаратадилар.

Аннотация

Ўзбек халқининг моддий ва маънавий маданиятида заргарлик санъати алоҳида ўрин эгаллайди. Қадимдан шаклланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келган заргарлик анъаналари турли ҳудудларда ўзига хос хусусиятлар касб этган. Бу жараённи ўрганишда музейларда сақланаётган заргарлик буюмлари муҳим манба ҳисобланади. Жумладан, Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи фондларида сақланаётган анъанавий заргарлик буюмлари водий аҳолисининг эстетик қарашлари, турмуш тарзи, урф-одатлари ва ҳунармандчилик анъаналари ҳақида муҳим маълумот беради. Мазкур мақолада ўзбек заргарлик санъатининг шаклланиши ва тараққиёти, тақинчоқларнинг турлари ҳамда уларнинг ҳудудий хусусиятлари Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи коллекцияларидаги намуналар билан боғлиқ ҳолда ёритилади.

Библиографические ссылки

1. Алимова Д.А., Рашидова Д.А. Ўзбекистон тарихи ва маданияти. – Тошкент, 2009.

2. Атаджанов Ш. Ўзбек халқ ҳунармандчилиги. – Тошкент: Ўзбекистон, 1995.

3. Васильев А.А. Украшения народов Средней Азии. – Ташкент, 1983.

4. Кушкунов Ж. Ўзбек анъанавий заргарлиги. – Тошкент, 2000

Опубликован

2026-10-02

Как цитировать

М Мухамадиев. (2026). ЎЗБЕК ЗАРГАРЛИК САНЪАТИ ТАРИХИ. Ustozlar uchun, 105(1), 31-34. https://modernedu-dv.org/index.php/ust/article/view/558