АЛЛА ОНА МЕҲРИНИНГ БЕҚИЁС САДОСИ

Авторы

  • Гўзалхон Валиева Автор

Ключевые слова:

Мақолада она алласининг фақатгина болани ухлатиш воситаси эмас, балки унинг қалбига эзгу ниятлар, она меҳри ва Ватан туйғусини сингдирувчи илк маънавий ва мусиқий сабоқ эканига алоҳида эътибор қаратилади. Буюк табиб Абу Али ибн Синонинг алланинг бола тарбиясидаги аҳамияти ҳақидаги фикрлари келтирилиб, она қўшиғининг боланинг жисмоний ва руҳий ривожидаги ўрни асосланади. Алла орқали она ўзининг фарзандига бўлган чексиз меҳрини, эзгу тилакларини ва келажакка умидларини ифода этади.

Аннотация

Ушбу мақолада халқимиз маънавий-маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутувчи она алласининг мазмун-моҳияти, келиб чиқиши, тарбиявий ва руҳий аҳамияти ҳақида сўз юритилади. Алла — она қалбидаги меҳр, орзу-истак, дард ва кечинмаларни ифодаловчи, авлоддан-авлодга оғзаки равишда ўтиб келаётган бетакрор халқ қўшиғи сифатида талқин этилади. Унда халқимизнинг асрий турмуш тарзи, миллий қадриятлари, орзу-умидлари, ҳаётий қарашлари ва маънавий дунёси ўз ифодасини топгани таъкидланади.

Мақолада онанинг фарзандига алла айтиш орқали уни илк гўдаклик давриданоқ эзгуликка, меҳр-оқибатга, яхшиликка ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялай бошлаши ёритилади. Алланинг бола руҳиятига таъсири, унинг маънавий камолоти, эстетик диди ва миллий ўзлигини шакллантиришдаги ўрни ҳақида фикрлар баён қилинади. Шунингдек, халқ орасида сақланиб келаётган ривоятлар орқали алланинг инсон ҳаётидаги ўзига хос сеҳри ва тарбиявий кучи очиб берилади.

Библиографические ссылки

1. Жабборов, И. Ўзбек халқи этнографияси. — Тошкент: Ўқитувчи, 1994.

2. Каримов, И. Юксак маънавият — енгилмас куч. — Тошкент: Маънавият, 2008.

3. Мусиқий фольклор. Ўзбек халқ қўшиқлари. — Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1985.

Опубликован

2026-10-02

Как цитировать

Гўзалхон Валиева. (2026). АЛЛА ОНА МЕҲРИНИНГ БЕҚИЁС САДОСИ. Ustozlar uchun, 105(1), 43-46. https://modernedu-dv.org/index.php/ust/article/view/562