МУЗЕЙ ЭКСПОНАТЛАРИ — ТАРИХИМИЗ КЎЗГУСИ.
Ключевые слова:
Тадқиқотда музей экспонатларини яратиш ва намойиш этиш жараёнида илмий ходимлар, тарихчилар, рассомлар, архитекторлар, дизайнерлар, муҳандислар, педагоглар, психологлар ва бошқа мутахассислар ўртасидаги ижодий ҳамкорликнинг аҳамияти асослаб берилган. Экспонатларнинг бадиий ечими билан унинг илмий мазмуни ўртасидаги уйғунлик музейнинг умумий ғоявий-бадиий қиёфасини белгилаши таъкидланган. Шу билан бирга, музейга ташриф буюрувчиларнинг ёши, қизиқишлари, билим даражаси ва музейга ташриф мақсади экспонатларни намойиш этиш усулларини танлашда муҳим омил эканлиги кўрсатилган.Аннотация
Ушбу мақолада музей экспонатларининг халқ тарихи, миллий ўзлик ва маданий меросни сақлашдаги ўрни ҳамда уларни замонавий музейшунослик талаблари асосида намойиш этиш масалалари кенг ёритилган. Музей экспонатлари нафақат тарихий буюм ёки моддий маданият намунаси, балки муайян даврнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий ва эстетик хусусиятларини ўзида мужассам этган муҳим тарихий манба сифатида таҳлил қилинади.Мақолада музей экспонатларини ташкил этиш ва лойиҳалаш жараёнининг асосий босқичлари — объектни ўрганиш, илмий концепцияни ишлаб чиқиш, бош қарорни шакллантириш, эскиз ва ишчи лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда меъморий-бадиий ечимни амалга ошириш жараёнлари изчил ёритилган. Шунингдек, экспонатларнинг мавзувий ва мантиқий кетма-кетликда жойлаштирилиши, томошабин ҳаракат йўналишини тўғри ташкил этиш, экспонатларнинг ўзаро уйғунлиги, ёритиш, ранг, шрифт, декоратив элементлар ва техник воситалардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Библиографические ссылки
1. Абдуллаев Н.У. Санъат тарихи. — Тошкент: Ўзбекистон, 2001.
2. Музейшунослик. — Тошкент: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 2001.
3. Музейлар ва музейшунослик асослари. — Тошкент: Фан, 2000.
4. Музей экспозицияси: назария ва амалиёт. — Москва: Высшая школа, 1987.