МУЗЕЙ АУДИТОРИЯСИ БИЛАН ИШЛАШ.
##semicolon##
Музей аудиториясини анализ қилишда одамлар музейга мустақил келадими ёки экскурсион группалар таркибида маданий-илмий чоратадбирлар иштирокчиси сифатида келадими, шуни ҳисобга олиш зарур. Бу маълумотларни олиш учун социологик тадқиқот олиб бориш зарур. Уларнинг баъзи бирлари музейга келиш динамикасини ва ҳар хил группалар кўп келиши факторларини билдиради, бошқалари одамларнинг экспозицион тематикага ва музейнинг алоҳида предметларига қизиқишини ўрганади, учинчилари экспозицияларни идрок қилишини, аниқ экспозицион ечимларни ва маданий-илмий фаолият шакллари самарадорлигини таҳлил қилади. Тадқиқот натижалари музей иши методикасини такомиллаштиришга, музей фаолиятини режалаштириш ва бошқариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга имкон беради.Annotatsiya
Ушбу мақолада музейнинг замонавий маданий-маърифий муассаса сифатидаги фаолиятида муҳим аҳамият касб этувчи музей аудиторияси билан ишлаш масалалари комплекс тарзда таҳлил этилган. Тадқиқотда музей аудиториясининг ижтимоий-демографик хусусиятлари, ташриф буюрувчиларнинг ёши, маълумот даражаси, касби, қизиқишлари, музейга ташриф частотаси ва экспозицияни идрок этиш даражаси каби омилларни ўрганишнинг назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган. Музей аудиториясини реал ва потенциал аудиторияга ажратиш, социологик тадқиқотлар, анкета ва сўровнома усуллари орқали ташриф буюрувчиларнинг эҳтиёж ва қизиқишларини аниқлаш музей фаолиятини такомиллаштиришнинг муҳим шарти сифатида асосланган. Мақолада музей экспозицияси ва ташриф буюрувчи ўртасидаги ўзаро муносабатнинг тарихий тараққиёти ҳам кўриб чиқилган. Хусусан, музейларнинг маърифий муассаса сифатида шаклланиши, информатив ва коммуникатив моделларнинг ривожланиши, музейнинг фақат билим берувчи эмас, балки ташриф буюрувчи билан мулоқотга киришувчи маданий макон сифатидаги янги вазифалари ёритилган. Экспозицияни ташкил этишда ташриф буюрувчининг тайёр маршрутига эмас, балки унинг мустақил қизиқиши, индивидуал идроки ва эмоционал ҳолатига ҳам эътибор қаратиш зарурлиги таҳлил қилинган.
##submission.citations##
1. Столяров, Б. А. Музейная педагогика: история, теория, практика. — М.: Высшая школа, 2004.
2. Столяров, Б. А. Музейная педагогика: история, теория, практика. — М.: Высшая школа, 2001.
3. Юренева, Т. Ю. Музееведение: учебник для высшей школы. — М.: Академический Проект, 2003.
4. Каган, М. С. Музей как феномен культуры. — СПб.: Петрополис, 1996.
5. Фёдоров, Н. Ф. Музей, его смысл и назначение // Сочинения. — М.: Мысль, 1982.
6. Камерон, Д. Музей: храм или форум? — музейная коммуникация и взаимодействие с