МУЗЕЙНИ БОЛАЛАР ТАРБИЯСИДАГИ АҲАМИЯТИ.

Mualliflar

  • Юлдашова Х ##default.groups.name.author##

##semicolon##

Кейинги йилларда болалар музейининг турлари ва йўналишлари кўпайиб бормоқда. Бу музейлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мустақил фикр юритиш, воқеа ва ходисаларга бефарқ қарамаслик ва энг асосийси ўз моддий-маданий меросини асраш туйғуларини шакллантиришда асосий манба бўлиб хизмат қилмоқда. Бундай музейлар болаларга ўйин, ижод ва мулоқот орқали дунёни забт этишни ўргатади. Чунки мактабдаги таълим жараёни ўқув дастурига асосланган бўлиб, ўқув жараёни чегараланган ва билим даражаси назорат қилинган бўлади.

Annotatsiya

Ушбу мақолада музей педагогикасининг мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларни таълим ва тарбиялаш жараёнидаги ўрни ва аҳамияти кенг ёритилган. Музей муҳити орқали болаларда тарихий хотира, миллий ўзликни англаш, маданий меросга ҳурмат, эстетик дид ва маънавий қадриятларни шакллантириш масалалари таҳлил қилинган. Шунингдек, болалар музейларининг замонавий интерактив шакллари, экспонатлар билан бевосита мулоқот, дидактик ўйинлар, ижодий машғулотлар, саҳналаштириш ва мулоқотга асосланган экскурсияларнинг болалар тафаккури, тасаввури, нутқи, ижодий қобилияти ва мустақил фикрлашини ривожлантиришдаги имкониятлари очиб берилган. Хорижий давлатларда фаолият юритаётган болалар музейлари тажрибаси мисолида музейларнинг таълим муассасалари билан ҳамкорлиги, педагогларнинг музей таълимидаги роли ва музей экспозицияларидан таълимий мақсадларда самарали фойдаланиш имкониятлари кўрсатиб берилган. Мақолада музей педагогикасини таълим жараёнига тизимли жорий этиш болаларнинг дунёқарашини кенгайтириш, уларни маданий-маънавий меросни асрашга йўналтириш ва таълимнинг таъсирчанлигини оширишнинг муҳим воситаси эканлиги асосланган.

##submission.citations##

1. Столяров Б. А. Музейная педагогика: история, теория, практика. — Москва: Высшая школа, 2004.

2. Шляхтина Л. М. Музейная педагогика. — Санкт-Петербург: СПбГИК, 2021.

3. Соколова М. В. Музейная педагогика: учебное пособие. — Москва: Юрайт, 2024.

4. Юхневич М. Ю. Я поведу тебя в музей: учебное пособие по музейной педагогике. — Москва: Российский институт культурологии, 2001.

5. Музейная педагогика: учебно-методические материалы / таҳрир остида. — Москва: Российский институт культурологии.

##submissions.published##

2026-09-24