СЎФИЗОДАНИНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ.

Mualliflar

  • Юлдашова Х ##default.groups.name.author##

##semicolon##

Сўфизода бошқа жадид педагоглари каби «усули жадид» мактаблари учун дарслик ёки қўлланма-мажмуалар яратган эмас, у фаолиятининг илк босқичидан бошлаб янги мактаблар очди, ўқитувчилик қилди, мутаассиблар, «усули қадим» тарафдорларидан бундай мактабларни мардонавор ҳимоя қилди. У педагогик фаолият билан баравар бадиий ижод билан умрининг охиригача шуғулланди: унга Ҳамза билан бир вақтда ­ 1926 йил 27 февралда «Ўзбекистон халқ шоири» унвони берилди. Сўфизода ҳақида гап кетганда, унинг мана шу икки фазилати ­ истеъдодли шоир ва мураббийлиги ҳақида тўхталиш муҳимдир.

Annotatsiya

Ушбу мақолада жадид маърифатпарвари, истеъдодли шоир ва фидойи педагог Муҳаммадшариф Сўфизоданинг ҳаёти, ижодий ва педагогик фаолияти ёритилган. Сўфизоданинг жадидчилик ҳаракатидаги ўрни, «усули жадид» мактабларини ташкил этиш ва ривожлантиришдаги хизматлари, замонавий фанларни она тилида ўқитишга қаратилган саъй-ҳаракатлари таҳлил қилинган. Шунингдек, унинг Чуст ва Наманган ҳудудларида мактаб очиб, ёшлар ва катта ёшли аҳолига таълим бергани, етим болалар учун «Дорул-айтом» ташкил этгани, дарслик ва ўқув қўлланмаларини таълим жараёнига жорий қилгани ҳақида маълумотлар келтирилган. Мақолада Сўфизоданинг шеъриятида маърифат, илм-фан, миллий уйғониш, хотин-қизлар таълими ва жаҳолатга қарши кураш ғояларининг ифодаланиши ҳам кўрсатиб берилган. Муаллиф шоирнинг педагогик ва адабий фаолиятини ўзаро уйғун ҳолда тадқиқ этиб, унинг ўзбек жадидчилик ҳаракати ва миллий маърифат тарихидаги ўзига хос ўрнини очиб беради.

##submission.citations##

1. Сўфизода. Тароналар. — Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1968.

2. Авлоний, А. Адабиёт хрестоматияси. — Тошкент, 1933.

3. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. — Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2000–2005.

4. Ўзбек адабиёти тарихи. 5 жилдлик. — Тошкент: Фан.

5. Қосимов, Б. Миллий уйғониш: жасурлар, олимлар, фидойилар. — Тошкент: Маънавият, 200

##submissions.published##

2026-09-24