«МУЛЛА БОЗОР ОХУНД — НАМАНГАН МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ БУЮК НАМОЯНДАСИ»

Mualliflar

  • Р. Пўлатова ##default.groups.name.author##

##semicolon##

У бошланғич таълимни уйида, кейинчалик олий маълумотни эса Намангандаги мадрасалардан бирида олди. Узоқ йиллар ўша пайтда Туркистоннинг илму фан маркази бўлмиш Бухорода таҳсили илм қилди. Талабалик йилларида ошпазлик билан тирикчилик ўтказди. Ўша ерда таниқли олим, донишманд Мирзо Баҳодир Бухорийдан таълим олди. Устозини пир тутди, узоқ вақт мобайнида унинг хизматида юрди.

Annotatsiya

Ўзбекистон замини азалдан буюк алломалар, мутафаккирлар ва маънавий устозлар етишиб чиққан муқаддас масканлардан бири ҳисобланади. Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида тарих, илм-маърифат ва маънавият билан боғлиқ бетакрор обидалар мавжуд бўлиб, улар халқимизнинг бой маданий меросини ўзида мужассам этади. Ана шундай тарихий қадамжолардан бири Наманган шаҳрида жойлашган Мулла Бозор Охунд ёдгорлик мажмуасидир.  Мазкур мажмуа XVII асрда яшаб ижод қилган буюк мутасаввиф, олим, шоир ва валий Хожа Убайдуллоҳ ибн Султон Муҳаммад Бобур Қорахон — Мулла Бозор Охунд номи билан чамбарчас боғлиқдир. У ўз даврининг етук уламоларидан бири бўлиб, диний ва дунёвий илмларни чуқур эгаллаган, маънавий мероси билан халқ қалбида ўчмас из қолдирган. Унинг илм-маърифат йўлидаги хизматлари, тасаввуф таълимотидаги ўрни ва шогирдлари орасидаги нуфузи бугунги кунга қадар юксак қадрланади.

##submission.citations##

1.И.Юсупов, Э.Мирзаалиев, Наманган вилояти меъморий обидалари сирлари, "Наманган" нашриёти, Наманган, 2008.

2. Б.Рўзимов, С.Ражабова, Ю.Исмоилов, А.Қосимов “Наманган вилояти маданий меъроси” “Наманган" нашриёти, Наманган, 2013.

3. Юсупов И., Мирзалиев Э. Наманган шаҳри тарихидан лавҳалар. – Наманган, 2010. – Б. 105.

4. Жабборов А. Наманган вилояти. – Наманган, 2011. – Б. 172.

##submissions.published##

2026-08-10