ИСХОҚХОН ТЎРА ИБРАТ.
##semicolon##
Мазкур мақолада Исхоқхон Тўра Ибратнинг ҳаёти, илмий ва ижодий фаолияти, миллий матбаачилик ва кутубхоначилик ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида сақланаётган Ибрат меросининг музейшунослик аҳамияти таҳлил қилинади. Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратилган улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш, ўрганиш, улардан халқни баҳраманд қилиш муҳим вазифа бўлиб қолди. Халқимиз мустақиллик ва озодликни қўлга киритгач, ўз тақдирининг чинакам эгаси, ўз тарихининг ижодкори, ўзига хос миллий маданиятининг соҳибига айланди.Annotatsiya
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг миллий тарих, адабиёт ва маданият меросини тиклаш, уни холисона ўрганиш ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш давлат сиёсати даражасидаги устувор вазифалардан бирига айланди. Айниқса, миллат тараққиётига муносиб ҳисса қўшган маърифатпарварлар, шоирлар, олимлар ва жамоат арбобларининг ҳаёти ҳамда ижодини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш, уларнинг бой маънавий меросини келажак авлодга етказиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда. XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошлари ўзбек миллий уйғониш ҳаракати тарихида алоҳида ўрин тутади. Бу даврда яшаб ижод этган жадид зиёлилари халқни илм-фан, маърифат ва тараққиёт йўлига чорлаш, миллий ўзликни англаш ва замонавий таълим тизимини шакллантиришга катта ҳисса қўшдилар.
##submission.citations##
Хуллас, ўзбек маданияти маърифати ва адабиёти тарихини чуқур ўрганиш мақсадида мустақиллик йилларининг илк кунлариданоқ аждодларимизнинг нодир асарлари юзасидан илмий изланишлар олиб бориш ҳамда ўтмиш шоирларимиз ҳаёти ва ижодини ҳаққоний тадқиқ этиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу борада наманганлик шоир Исхоқхон Ибрат ижодини ўрганиш, қўлёзма асарларини нашрга тайёрлаш мустақиллик туфайли эришилган имкониятлар самараси бўлди. Исхоқхон Ибрат тараққийпарвар зиёли, атоқли маърифатпарвар шоир, хаттот, жонкуяр муаллим, сайёҳ, тилшунос ва тарихшунос олим, ўзбек матбаачилигининг асосчиси, ношир, публитсист, бир сўз билан айтганда, серқирра фаолият эгаси .