ЁРҚИН ИСТЕЪДОД СОҲИБАСИ.
##semicolon##
Мақолада санъаткорнинг устозлари сабоқларига содиқлиги, касбига фидойилиги ва театр санъатига бағишлаган умри алоҳида таъкидланади. Унинг 39 ёшида вафот этгани қайд этилиб, қисқа умри давомида қолдирган бой ижодий мероси, ёрқин хотираси ва санъаткорлик мактаби ҳақида фикр юритилади. Ҳаётнинг азалий қонунияти бор, инсон туғилади, яшайди, кун келиб Яратганга омонатини топширади. Ҳалқ тили билан айтганда дунёга ҳеч ким устун бўлолмайди. Аммо берилган анашу умрни орзу ҳаваслар ортидан югуриш эмас балки иқтидори имкониятларига таяниб згу ишларни амалга ошириш деб билмоқ саодати ҳаммага ҳам насиб этавермайди.Annotatsiya
Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ артисти, истеъдодли актриса ва хонанда Маърифат Қорабаеванинг қисқа, аммо мазмунли ва серқирра ҳаёт йўли, ижодий фаолияти ҳамда театр санъати ривожига қўшган муносиб ҳиссаси ҳақида сўз юритилади. Унинг санъатга кириб келиши, Янгиқўрғон халқ театридаги фаолияти, Наманган вилояти мусиқали драма ва комедия театридаги меҳнат йиллари, Маннон Уйғур номидаги Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтида олган таҳсили ёритилади.
Мақолада актрисанинг саҳнада яратган Зуҳра, Ширин, Санам, Лайли, Нурхон, Гули, Фазилат, Барно, Ҳалима каби турли ва мураккаб образлари таҳлил қилиниб, унинг қаҳрамонлар ички дунёсини маҳорат билан очиб бериш қобилиятига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, Маърифат Қорабаеванинг ширали ва ёқимли овози, хонанда сифатидаги ижоди, гастроль сафарлари ҳамда “Эй сабо”, “Барно йигит”, “Кўнгил” каби қўшиқлари ҳақида маълумот берилади.
##submission.citations##
1.Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. — Тошкент: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти.
2.Маҳмудов, Р. Ўзбек театри тарихи ва санъаткорлар ижоди. — Тошкент: «Фан», 2008.
3.Раҳмонов, М. Ўзбек театри тарихи (XVIII–XX асрлар). — Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 2001.