БОБУР-ҚИЛИЧ ВА ҚАЛАМ СОҲИБИ

Mualliflar

  • Ш.Йигиталиева ##default.groups.name.author##

##semicolon##

Жаҳон адабиёти, маданияти ва санъати хазинасини бунёд этиш ҳамда бойитишда қадимий ва бой тарихга эга бўлган ўзбек халқининг ҳам муносиб ўрни, беқиёс ҳиссаси бор. Узоқ тарихий жараён давомида халқимиз дунёга кўплаб ажойиб илм-фан , санъат ва адабиёт намоёндаларини етказиб берган. Буюк аждодларимиз яратган илмий, бадиий, қомусий асарлар неча минг йиллардан буён турли халқлар томонидан ўрганиб, эъзозланиб, асрлардан- асрларга ўтиб келмоқда.

Annotatsiya

Мазкур мақолада буюк темурий ҳукмдор, шоир ва мутафаккир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг серқирра ҳаёти ва ижодий фаолияти ёритилган. Унинг давлат арбоби, саркарда, шоир, тарихчи, адабиётшунос ва бунёдкор сифатидаги фаолияти, хусусан, «Бобурнома» асарининг илмий-адабий аҳамияти ҳақида фикр юритилади. Бобурнинг Мовароуннаҳр, Афғонистон ва Ҳиндистондаги сиёсий, маданий ҳамда ободончилик соҳаларида амалга оширган ишлари, илм-фан, адабиёт ва санъат ривожига қўшган ҳиссасига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, Бобурийлар даврида Ҳиндистонда юзага келган маданий муҳит, меъморчилик ва бунёдкорлик анъаналарининг ривожи ҳамда Бобур меросининг бугунги кундаги аҳамияти таҳлил этилган. Мақолада Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида Бобур таваллудини кенг нишонлаш, ёшлар ўртасида унинг бой илмий-адабий меросини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳам баён этилган.

##submission.citations##

1. Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. — Тошкент: Шарқ, 2002.

2. Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. — Тошкент: Ўзбекистон, 2019.

3. Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Мубаййин. — Тошкент: Фан, 1981.

4. Ҳайитметов А. Бобурнома — Тошкент: Ўзбекистон, 2008.

5. Воҳидов Ш. Бобурийлар сулоласи. — Тошкент: Ўзбекистон, 2018.

##submissions.published##

2026-10-02