МУЗЕЙ ФАОЛИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ.
##semicolon##
Тадқиқот натижасида антик даврда коллекционерлик фақат буюмларни тўплаш билан чекланмагани, балки уларни саралаш, ҳисобга олиш, сақлаш, илмий ўрганиш, нусхалаш ва жамоатчиликка намойиш этиш каби жараёнларни ҳам қамраб олгани асосланади. Шу нуқтаи назардан, қадимги Юнонистон, эллинистик давлатлар ва Римда шаклланган маданий тўпламлар замонавий музейларнинг асосий функциялари — коллекциялаш, сақлаш, тадқиқ этиш ва экспозиция ташкил этиш жараёнларининг тарихий илдизларини тушунишда муҳим аҳамият касб этади.Annotatsiya
Ушбу мақолада антик даврда коллекционерлик ва музей фаолиятининг вужудга келиши, шаклланиши ва тараққиёт босқичлари комплекс тарзда таҳлил этилган. Инсониятнинг ноёб, эстетик ва тарихий аҳамиятга эга буюмларни тўплашга бўлган эҳтиёжи қадимги даврдан бошлангани, дастлаб мазкур жараён диний эътиқодлар, эҳсонлар ва муқаддас буюмларни сақлаш анъаналари билан узвий боғлиқ бўлгани ёритилган. Қадимги Юнонистонда «мусейон» тушунчасининг пайдо бўлиши ва унинг диний маскан сифатидаги вазифасидан илм-фан, фалсафа, адабиёт ва санъат марказигача бўлган эволюцияси тадқиқ этилган. Мақолада Афина Акрополидаги пинакотека, юнон ибодатхоналарида сақланган эҳсонлар ва уларни ҳисобга олиш, рўйхатга киритиш ҳамда асраш амалиёти музей фаолиятининг дастлабки элементлари сифатида таҳлил қилинади. Эллинизм даврида коллекционерликнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилиши, ҳукмдор сулолаларнинг маданий бойликларни тўплаш ва сақлашдаги роли алоҳида ёритилган. Хусусан, Птолемейлар сулоласи томонидан Александрияда ташкил этилган Мусейон ва кутубхона, Атталидлар сулоласи ҳомийлигидаги Пергам маданий маркази ҳамда уларда китоблар, қўлёзмалар, ҳайкаллар ва тасвирий санъат асарларининг жамланиши мисолида коллекционерликнинг илмий ва маданий функциялари очиб берилган.
##submission.citations##
1. Murray, O. The Cultural and Political Context of the Hellenistic World. — Cambridge: Cambridge University Press, 2000.
2. Casson, L. Libraries in the Ancient World. — New Haven: Yale University Press, 2001.
3. Beard, M., North, J., Price, S. Religions of Rome. Volume 1: A History. — Cambridge: Cambridge University Press, 1998.
4. Arhiv uz