ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИДА КАРОҲИЯТ ТУШУНЧАСИ

Authors

  • Абдуллаев Мухаммадамин Author

Keywords:

Калит сўзлар: Ҳанафий мазҳаби, фиқҳ, кароҳият, Кароҳият китоби, истиҳсон, ҳазар, ибоҳа, мубоҳ, макруҳ, макруҳи таҳримий, макруҳи танзиҳий, ҳаром, ҳалол, зуҳд, вараъ, Имом Косоний, Имом Сарахсий, Имом Муҳаммад, Абу Ҳанифа, Абу Юсуф.

Abstract

Аннотация. Ушбу мақолада ҳанафий мазҳаби фиқҳ адабиётида муҳим ўрин 
тутувчи “Кароҳият китоби”нинг мазмун-моҳияти, унинг турли фиқҳий асарларда 
ҳар  хил  номлар  билан  аталиш  сабаблари  ҳамда  ушбу  номларнинг  луғавий  ва 
истилоҳий маънолари таҳлил қилинган. Хусусан, “Истиҳсон”, “Ҳазар ва ибоҳа”, 
“Кароҳият”,  “Зуҳд  ва  вараъ”,  “Зуҳд  ва  диёнат”  ҳамда  “Масаилу  шатта”  каби 
атамаларнинг  қўлланилиши  ҳанафий  фақиҳларининг  ёндашувлари  асосида 
ёритилган.  Шунингдек,  Имом  Косоний,  Имом  Сарахсий  ва  бошқа  ҳанафий 
олимларнинг мазкур бўлим номланиши борасидаги қарашлари таҳлил этилган. 
Мақолада “ҳазар”, “ибоҳа”, “мубоҳ”, “кароҳат” ва “макруҳ” тушунчаларининг 
луғавий  ҳамда  фиқҳий  мазмунлари  очиб  берилган.  Ҳанафий  мазҳабида 
макруҳнинг  макруҳи  таҳримий  ва  макруҳи  танзиҳий  турларга  ажратилиши, 
уларнинг ҳаром ва ҳалолга нисбати, шунингдек, Имом Аъзам Абу Ҳанифа, Имом 
Абу  Юсуф  ва  Имом  Муҳаммад  ўртасидаги  қарашлар  ўрганилган.  Тадқиқот 
натижасида “Кароҳият китоби” турли номлар билан аталган бўлса-да, уларнинг 
асосий  мазмуни  шариатда  таъқиқланган,  макруҳ  ва  мубоҳ  амалларни  баён 
қилишга қаратилгани асосланган. 

References

ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР

1. Абу Бакр Косоний. Бадоеъус саноеъ. Дорул кутубил илмия. Байрут.

1986 й.

2. Наҳловий. Ад-дурарул мубоҳа фил ҳазари вал ибоҳа. Дорул фатҳ.

Урдун. 2021 й.

3. Сарахсий. Мабсут. Дорул фикр. Байрут. 2000 й.

4. Ал-мавсуъа ал-фиқҳия. Дорус софва. Қувайт. 1995 й.

5. Ибн Обидин. Роддул мухтор. Дорул фикр. Байрут. 2000 й.

Published

2026-09-02

How to Cite

Абдуллаев Мухаммадамин. (2026). ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИДА КАРОҲИЯТ ТУШУНЧАСИ . Ta’lim Innovatsiyasi Va Integratsiyasi, 76(1), 108-111. https://modernedu-dv.org/index.php/tal/article/view/227