ОИЛА, МАКТАБ ВА МАҲАЛЛА ҲАМКОРЛИГИДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ КИБЕРМАКОНДАГИ ХАВФСИЗ ХУЛҚ-АТВОРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ
Keywords:
Калит сўзлар: киберхавфсизлик, кибермакон, хавфсиз хулқ-атвор, оила-мактаб-махалла ҳамкорлиги, педагогик шарт-шароит, рақамли фуқаролик, медиасаводхонлик, профилактика, мониторинг.Abstract
Аннотация: Мазкур мақолада рақамли жамият шароитида ўқувчиларнинг кибермакондаги хавфсиз хулқ-атворини шакллантиришда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигининг педагогик аҳамияти назарий-методологик жиҳатдан таҳлил қилинади. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси таҳлил қилиниб, мавжуд тадқиқотларда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги асосан умумий тарбиявий вазифалар нуқтаи назаридан тадқиқ этилгани, кибермаконда хавфсиз хулқ-атворни шакллантиришда мазкур ҳамкорликнинг яхлит педагогик механизми етарлича очиб берилмагани аниқланади. Тадқиқот натижасида узлуксиз таълим-тарбия интеграцияси, ота-оналар медиасаводхонлиги, институционал ҳамкорлик, дифференциал ёндашув, профилактик-ҳуқуқий тарбия, эрта аниқлаш ва мониторинг, рақамли фуқаролик ҳамда ахлоқий қадриятларни шакллантиришни қамраб олган етти педагогик шарт-шароит тизимлаштирилди. Уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва амалий-педагогик аҳамияти асосланди.
References
1. Ўзбекистон Республикасининг «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни. ЎРҚ-764-сон, 2022 йил 15 апрель.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори. ПҚ-4452-сон, 2019 йил 14 сентябрь.
3. Мусурманкулов Ф.У. Ўқувчилар маънавиятининг ривожланишида мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлиги. — 2017.
4. Тарбияси оғир ўсмирларда миллий ахлоқий қадриятларимизга хос сифатларни шакллантириш (оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги мисолида): PhD диссертацияси автореферати. — Қарши давлат университети.
5. Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги // Жиззах вилояти Адлия бошқармаси расмий нашри.
6. ЮНИСЕФ. Болаларнинг ижтимоий тармоқлардаги хавфсизлиги ва рақамли муҳитдаги ҳимоясига оид материаллар.