МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАРДА ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИКНИ ҲУҚУҚИЙ ТАЪМИНЛАШНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
##semicolon##
Конституция, экологик хавфсизлик, экологик ҳуқуқлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, давлат бошқаруви, давлат кадастри, қўриқланма зона, биосфера резервати, ботаника боғи, экологик мониторинг, ҳуқуқий режим.Annotatsiya
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда экологик хавфсизликни таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари, мазкур соҳада давлат бошқаруви ва экологик назоратни амалга ошириш механизмлари ҳамда уларни такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар фаолияти билан ўзаро боғлиқлиги, экологик хавфсизликни таъминлашда давлат органларининг ваколатлари, қўриқланма зоналарнинг ҳуқуқий режими, табиий ҳудудлар чегараларини белгилаш ва давлат кадастрини юритиш билан боғлиқ муносабатлар ўрганилган. Шунингдек, миллий қонунчилик нормалари ЮНЕСКОнинг биосфера резерватларига оид ёндашувлари билан қиёсий таҳлил қилинган. Тадқиқот натижасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда экологик назоратнинг махсус тартибини белгилаш, ягона электрон геоахборот тизимини шакллантириш, давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ҳудудларнинг ҳуқуқий режимини аниқлаштириш юзасидан илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқилган.##submission.citations##
[1] Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Янги таҳрир, 2023 йил 30 апрель. 49 ва 68-моддалар. Расмий манба: https://constitution.uz
[2] Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги 754-XII-сонли «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни. https://lex.uz/docs/107115
[3] Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 710-II-сонли «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуни. https://lex.uz/docs/415135
[4] Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-363-сонли «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонуни. https://lex.uz/docs/2304953
[5] UNESCO. What are Biosphere Reserves? Man and the Biosphere Programme. https://www.unesco.org/en/mab/wnbr/about
[6] UNESCO World Heritage Centre. World Heritage and Buffer Zones. World Heritage Papers, No. 25, 2009. https://whc.unesco.org/document/101965
[7] Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси. Расмий ахборот ресурслари. https://gov.uz/eco
[8] Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 13-сон қарори билан тасдиқланган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлишга оид намунавий қоидалар. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси: https://lex.uz
[9] Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 287-сон қарори билан тасдиқланган жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартибига оид намунавий низом. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси: https://lex.uz