БИТИКЛАРДА НАВРЎЗ УДУМЛАРИ
Keywords:
“Наврўз”нинг қачон ва қандай вужудга келганлигини аниқ кўрсатиш қийин бўлсада, шуни айтиш мумкинки, бу байрам доно кишилар томонидан кашф қилинган.Чунки “Наврўз”нинг юзага келиши ҳар томонлама илмий асосланган коинот ва табиат қонуниятлари, яъни қуёшнинг ҳамал буржига кириши, кеча ва кундузнинг вақт жиҳатидан баробар бўлиши кундузнинг узая бошлаши, табиатда жонланишнинг бошланиши баҳорнинг келиши билан боғлиқ бўлган. Бу эса ҳар қандай жамиятда “йил боши” (қачон келишидан қатъий назар) “Наврўз”ни табиат байрами сифатида нишонлаш учун асос бўлган.Abstract
Наврўзни байрам қилиш Ўрта Шарқ ва Ўрта Осиёда қадимда таркиб топган анъанадир. “Наврўз”нинг келиб чиқиши ҳақида кўплаб фикрлар, афсоналар, мифлар мавжуд. Масалан, зардуштийлар давридаги баъзи бир тушунчаларга қараганда яхшилик худоси Ахурамза-баҳор-ёзда, ёмонлик худоси Анхара-майнью(Ахриман)-кузда ва қишда ҳукмронлик қилар эмиш.Баҳорнинг биринчи кунини яхшилик худоси ёмонлик худоси устидан ғолиб чиққан муқаддас сана деб уни байрам қилишган. Бу сана “Нафрўз” кунига айнан тўғри келган. Бошқа қадимий афсоналарга қараганда, Одам ато билан Момо ҳаво учрашган кун “Наврўз” деб тан олинган эмиш. Ёзма манбаларда Наврўзнинг қадимийлигига ишора этувчи талай ривоятлар мавжуд. Айрим маълумотларгакўра Наврўз қадимги эронликларда аҳмонийлар давридан(мил.ав 558-330йй) бошлаб одат тусига кирган. Наврўз ҳақида энг кўп маълумотлар ва аниқ илмий хулосалар шарқ ёзма манбаларида буюк олимАбу Райхон Беруний(973-1048йй)нинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Қонуни маъсудий” ва “Ат-тафхим” асарларида, Умар Ҳайёмнинг (1054-1131йй) “Наврўзнома” рисоласида ёзиб қолдирилган.
References
1.”Наврўзи олам бугун” Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти, 1989й.
2.”Ўзбекистон байрамлари” У.Қорабоев. “Ўқитувчи”нашриёти.1990й.
3. Шахсий фикрлар.