ХАЛҚ ДАРДИНИНГ ДАВОСИ МАШРАБ

Авторы

  • Н.Мўминова. Автор

Ключевые слова:

Машрабнинг адабий меросида асосан ғазал, мухаммас, мураббаъ каби шеърий жанрлар кўп учрайди. Адабиётшунос Фитратиинг ёзишича, ўзбек адабиёти тарихида Машраб мустазод жанрида энг кўп ижод қилган шоирларнинг биридир. Шунингдек, Имом Ғаззолийнинг «Қимёйи саодат», Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий» асарлари «Кимё» ва «Мабдайи нур» («Нурнинг келиб чиқиш жойи») номлари билан Бобораҳим Машраб томонидан ўзбек тилига ўгирилган.

Аннотация

Машраб Ўзбек ва бошқа туркийзабон халқлар адабиётида ўзининг оташнафас, халқчил шеърлари билан кенг шуҳрат топган мумтоз ўзбек адабиётининг улуғ намояндаларидан бири Бобораҳим Мулла Вали ўғли Машрабдир. Машраб тахаллуси билан ёзилган унинг содда ва равон тилда ҳамда исёнкор руҳдаги асарларини ўқиган ё эшитган шеър шайдоси дарҳол уларни ёдда сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Шоирнинг жозибадор шеърлари билан айтиладиган қўшиқлари тингловчининг кўнгил мулкидан мустаҳкам ўрин олади. Машрабнинг саргузаштларга бой ҳаёт йўли, маълум даражада зиддиятлардан ҳоли бўлмаган ижодий фаолияти у ҳаётлик давридаёқ турли тарих ва тазкиралардан ўрин олиб, китобхон ва тадқиқотчиларни ҳамон мафтун этиб келмоқда. Бобораҳим Машраб ҳақидаги дастлабки ёзма маълумот унинг замондоши — самарқандлик олим ва мударрис Бадеҳо Малеҳо томонидан тузилган «Музаккир ул-асҳоб» («Суҳбатдошлар тазкираси») номли асарда учрайди.

Библиографические ссылки

1. Абдурауф Фитрат . Танланган асарлар. Т.: Маънавият. 2000. 2 – том.

2. Халилбеков Алихон . Наманган адабий гулшани. Наманган, “Наманган”, 2007.

3. Ҳожи Исматуллоҳ Абдуллоҳ. Бобораҳим Машраб ва унинг “асари // Бобораҳим Машраб. Мабдаи нур (Тадқиқ қилувчи, эски ўзбек ёзувидан

нашрга тайёрловчи, луғат ва изоҳларни тузувчи Ҳожи Исматуллоҳ Абдуллоҳ). –Т.: Фан, 1994.

4. Абдуллаев Исматулла . Мерос ва талқин. –Т.: Фан, 2008.

5. Исматуллоҳ Абдуллоҳ. «Мабдаи нур»га сўзбоши. «Мабдаи нур», Наманган.

6.Ҳасанхўжа Азизҳўжа ўғли. «Мабдаи нур» ҳақида мақоласи.

Опубликован

2026-08-10

Как цитировать

Н.Мўминова. (2026). ХАЛҚ ДАРДИНИНГ ДАВОСИ МАШРАБ. Ustozlar uchun, 101(1), 35-41. https://modernedu-dv.org/index.php/ust/article/view/48