БУЮК ИПАК ЙЎЛИ МУЛОҚОТ ЙЎЛИ.
Ключевые слова:
Мазкур мақолада Поп туманидаги Мунчоқтепа археологик ёдгорлигидан топилган кулолчилик буюмларининг тарихи, турлари, ясалиш технологияси, уларнинг илмий ва музейшунослик аҳамияти ҳамда Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи фондларида сақланаётган ушбу ноёб экспонатларнинг маданий мерос сифатидаги ўрни ёритилад.Аннотация
Ўзбекистон ҳудуди инсоният цивилизациясининг энг қадимий марказларидан бири бўлиб, бу заминда яратилган моддий ва маънавий мерос халқимизнинг бой тарихи ҳамда юксак маданиятини ўзида мужассам этган. Айниқса, археологик ёдгорликлардан аниқланган топилмалар аждодларимизнинг турмуш тарзи, диний эътиқоди, ҳунармандчилиги ва маданий алоқаларини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. Ушбу ёдгорликларни асраб-авайлаш, илмий жиҳатдан тадқиқ этиш ва келажак авлодга етказиш давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётган устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Фарғона водийси, хусусан Наманган вилояти ҳудудида жойлашган Мунчоқтепа археологик ёдгорлиги илк ўрта асрлар тарихи ва маданиятини ўрганишда алоҳида аҳамиятга эга. Бу ерда олиб борилган археологик қазишмалар натижасида қамиш тобутлар, ёғоч ва сопол буюмлар, тош ва шишадан ясалган безаклар ҳамда бошқа ноёб экспонатлар топилган бўлиб, улар орасида кулолчилик буюмлари алоҳида ўрин тутади.
Библиографические ссылки
1. Асқаров А.А. Ўзбекистон тарихи (энг қадимги даврдан илк ўрта асрларгача). – Тошкент: Ўқитувчи, 1994.
2. Асқаров А.А. Фарғонанинг қадимги маданияти ва археологик ёдгорликлари. – Тошкент: Фан, 2007.
3. Баратов С.Р. Ўзбекистон археологияси. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2010.
4. Матбобоев Б.Х. Ахсикент – Фарғонанинг ўрта аср пойтахти. – Тошкент: Фан, 2013.
5. Раҳмонов Ш. Фарғона водийсининг илк ўрта асрлар