МУНАВВАР ҚОРИ АБДУРАШИДХОНОВ — ЖАДИДЛИК ҲАРАКАТИ ПЕШҚАДАМИ

Авторы

  • Раҳимова Мунира Автор

Ключевые слова:

Мақолада Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг миллат тараққиётини, аввало, таълим, илм-фан, маърифат ва миллий ўзликни англаш билан боғлагани асосий ғоя сифатида кўрсатилади. Унинг қарашлари ва амалий фаолияти бугунги кунда миллий таълим тарихи, жадидчилик мероси ва тарихий хотирани ўрганишда муҳим манба сифатида аҳамият касб этади. У ўз миллати фидойиси сифатида Туркистон мусулмон халқлари миллий-озодлик ҳаракатининг Тошкентдаги “Шўрои Исломия”, Қўқондаги “Туркистон мухторияти” ташкилотларига раҳбарлик қилган.

Аннотация

Мазкур мақолада XIX аср охири — XX аср бошларида Туркистон ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутган маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндаларидан бири Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг ҳаёти, илмий-маърифий ва ижтимоий-сиёсий фаолияти таҳлил этилган. Унинг миллий уйғониш ғояларини шакллантириш ва жамият онгига сингдиришдаги ўрни, таълим тизимини ислоҳ қилиш борасидаги қарашлари ҳамда янги усул мактабларини ташкил этишдаги ташаббуслари ёритилган.

Мақолада Мунаввар қорининг анъанавий таълим тизимидаги камчиликларни танқидий баҳолаб, замонавий педагогик усулларга асосланган миллий мактаб яратишга интилгани, дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратиш, ёшларни илм-фан ва хорижий тилларни ўрганишга жалб этиш борасидаги фаолиятига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, унинг “Хуршид”, “Нажот”, “Садои Туркистон”, “Турон” каби миллий матбуот нашрларидаги фаолияти орқали халқнинг сиёсий, ҳуқуқий ва миллий онгини юксалтиришга қаратилган қарашлари таҳлил қилинган.

Библиографические ссылки

1. Қосимов Б. Миллий уйғониш: жасорат, маърифат, фидойилик. — Тошкент: Маънавият, 2002.

2. Мунаввар қори Абдурашидхонов. Танланган асарлар. — Тошкент: Маънавият, 2003.

3. Авлоний А. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. — Тошкент: Ўқитувчи, 1992.

Опубликован

2026-10-07

Как цитировать

Раҳимова Мунира. (2026). МУНАВВАР ҚОРИ АБДУРАШИДХОНОВ — ЖАДИДЛИК ҲАРАКАТИ ПЕШҚАДАМИ. Ustozlar uchun, 105(1), 178-184. https://modernedu-dv.org/index.php/ust/article/view/659